Эронга қарши чоралар муҳокамаси қолдирилди

БМТ Хавфсизлик кенгашининг Эронга қарши қўшимча санкциялар қўллашга оид кейинги ҳафтага режалаштирилган учрашуви номаълум муддатга қолдирилди.

Бу ҳақда Россиянинг БМТдаги делегацияси расмийларидан бири маълум қилди. Унинг таъкидича, Россия мазкур учрашувда иштирок этишдан бош тортгандан сўнг учрашувни қолдириш қарори қабул қилинган.

Шунингдек, Россия расмийси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров банд бўлгани боис, ушбу учрашувда иштирок эта олмаслигини маълум қилди.
Айни пайтда Россия Ташқи ишлар вазирлиги Эрон масаласига бағишлаб фавқулодда мажлис ўтказишга ҳожат йўқлигини билдирди.