Рус агентлари Чехияда АҚШ режасига қарши ишламоқда

Чехия хавфсизлик хизматлари мамлакат ҳудудида фаолият юритаётган россиялик агентлар жамоатчилик орасида АҚШнинг Марказий Европада ракета ҳужумидан мудофаа тизими ўрнатиш режасига нисбатан салбий фикр ҳосил қилишга уринганини маълум қилди
.
Чехия хавфсизлик хизматлари эълон қилган ҳисоботда айтилишича, ўтган йил давомида россиялик агентлар Чехиядаги ноҳукумат ташкилотлар вакиллари, сиёсатчилар ва матбуотчилар билан учрашиб, АҚШ режасини муҳокама қилган.

Россия томони АҚШ режасини ўз хавфсизлигига таҳдид сифатида баҳоламоқда.

Жорий йилнинг июнь ойида Чехия ҳукумати АҚШ билан ўз ҳудудида ракета ҳужумидан мудофаа тизими элементларини жойлаштириш режасига оид шартномани имзолаган эди.