Қозоқ парламенти янги қонун қабул қилди

Қозоғистон парламенти Озарбойжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ўртасидаги наркотик, психотроп моддалар ва уларнинг прекурсорларини ноқонуний айрбошлашга қарши курашиш бўйича Марказий Осиё ахборот-мувофиқлаштириш минтақавий маркази тузиш ҳақидаги қонун лойиҳасини қабул қилди.

Ушбу марказ Олмаота шаҳрида жойлашади. Марказ фаолияти донор давлатлар, халқаро ташкилотлар ва марказ аъзоларининг улушлари эвазига молиялаштирилади.