Туркманистонда янги конституция қабул қилинди

Туркманистон олий қонунчилик органи - Халқ маслаҳати йиғинида иштирок этган 2,5 мингга яқин оқсоқол ва маҳаллий ҳокимиятлар вакиллари бир овоздан конституциянинг янги лойиҳасини маъқуллади.

Янги конституцияга мувофиқ Халқ маслаҳати тарқатилиб, унинг ваколатлари президент ва Мажлис ўртасида тақсимланади. Шунингдек, президент ваколатлари кенгайтирилади.