Венесуэла президентининг Россияга сафари давом этмоқда

Уго Чавес Оренбург шаҳрида Россия президенти Дмитрий Медведев билан учрашиб, ўзаро ҳамкорликка оид масалаларда музокаралар ўтказди.

Музокаралардан сўнг эса Венесуэла ва Россия ўртасида бир қатор соҳаларда ҳамкорликни ривожлантиришга оид шартнома имзоланди.

Пайшанба куни Россия Венесуэлага бир миллиард доллар қарз беришини эълон қилганди. Маълум бўлишича, Венесуэла бу пулларга Россиядан қурол-аслаҳа сотиб олади.