Мингга яқин жангари ўлдирилди

Покистон қўшинлари қўмондонлиги август ойи давомида Афғонистон чегарасига яқин ҳудудларда амалга оширилган амалиётлар чоғида мингга яқин жангари ўлдирилганини маълум қилди.

Покистон қўшинлари генерали Ториқ Хоннинг билдиришича, бу амалиётларда хавфсизлик кучларининг 27 аскари ҳам нобуд бўлган, юзга яқини тан жароҳати олган.

Шунингдек, 26 сентябрь куни Покистон жанубида хавфсизлик кучлари жангариларга қарши рейд ўтказган. Томонлар ўртасида шиддатли отишма рўй бергани хабар қилинди. Маълум бўлишича, таслим бўлиш таклифига жавобан уч кишидан иборат қуролланган гуруҳ ўзини портлатиб юборган.