Эронда прокурор ярадор қилинди

Эроннинг Систон-Балужистон вилоятида қуролланган кишилар вилоят прокурорини яралади.

“Форс” агентлигининг ёзишича, Хош шаҳри прокурори Флуллоҳ Шаҳобзий шанба куни рўй берган ҳужумда енгил тан жароҳати олган. Ҳужум уюштирганлар отишмадан сўнг қочиб кетган.

Эрон жанубида жойлашган Систон-Балужистон вилояти Афғонистон ва Покистон билан чегарадошдир.