Тинч аҳоли Покистондан Афғонистонга қочмоқда

БМТнинг билдиришича, 20 мингдан зиёд фуқаро Покистон қўшинлари ва жангарилар ўртасидаги тўқнашувлардан омон қолиш мақсадида Покистондан Афғонистонга қочиб ўтишга мажбур бўлган.

БМТнинг қочқинлар идораси таъкидича, сўнгги ойлар давомида 4 мингга яқин оила Покистоннинг Бажур вилоятидан Афғонистоннинг Кунар вилоятига қочиб ўтган. Бундан икки ой муқаддам Покистон хавфсизлик кучлари Бажур вилоятидаги жангариларга қарши кенг кўламли амалиётларни бошлаб юборган эди. Маълум бўлишича, яна минглаб фуқаро Покистоннинг бошқа ҳудудларидан бошпана топишга мажбур бўлган.