Ҳарбийлар автобуси портлатилди

Ливан шимолида ҳарбийлар кетаётган автобус олдида содир этилган портлашда тўрт киши нобуд бўлди, 30га яқин фуқаро тан жароҳати олди.

Хабарларга кўра, портлашда тан жароҳати олганлар орасида ҳарбийлар ҳам бўлган. Ҳозирча портлаш учун масъулиятни ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ.

Бу сўнгги икки ой давомида Ливан ҳарбийларига қарши уюштирилаётган иккинчи ҳужумдир. 12 августда содир этилган портлашда 15 киши нобуд бўлган эди.