Мулла Умар халқаро кучларни Афғонистонни тарк этишга ундади

“Толибон” етакчиси мулла Умар Интернетда эълон қилинган баёнотида АҚШ бошчилигидаги халқаро кучларни Афғонистонни тарк этишга ундади.

“Толибон” етакчиси агар халқаро кучлар Афғонистонни тарк этишни истаса, улар учун хавфсиз зона яратилишини маълум қилди. Шунингдек, мулла Умар агар АҚШ ва НАТО қўшинлари Афғонистонда қолишни афзал кўрса, Совет Иттифоқи қўшинлари каби мағлуб этилиши тўғрисида огоҳлантирди.

АҚШ бошчилигидаги халқаро кучлар 2001 йилда “Толибон” ҳаракатини ҳокимиятдан ағдаришига қарамай, шу пайтгача жангариларнинг кескин қаршилигига дуч келмоқда.