Сенат ҳукумат режаси муҳокамасига киришди

АҚШ Сенати мамлакатдаги молиявий инқирозни бартараф этишга оид ҳукумат режасини муҳокама қила бошлади. Муҳокама сўнггида эса депутатлар овоз бериш жараёни орқали ушбу режа тақдирини ҳал қилади.

Дастлабки овоз бериш жараёнида АҚШ президентлигига номзодлар демократ Барак Обама ва республикачи Жон Маккейн иштирок этади. Улар Сенат аъзоларини ҳукумат режасини қўллаб-қувватлашга чақирди.

Оқ уй ҳам Сенат ҳукумат режасини қўллаб-қувватлашига ишонч билдирди. Оқ уй матбуот котиби Тони Фратто президент Жорж Буш сенаторлар билан учрашишни режалаштираётганини маълум қилди.

Душанба куни АҚШ Вакиллар палатаси мамлакат молия тизимини инқироздан қутқаришга қаратилган 700 миллиард долларлик ушбу режани маъқулламаган эди.