Россия ва Ўзбекистон ҳарбий ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилмоқда

“ИТАР-ТАСС” ахборот агентлиги тарқатган маълумотга кўра, Россиянинг қуруқликдаги қўшинлари қўмондони ёрдамчиси генерал Владимир Молтенской бошчилигидаги делегация 30 сентябрь куни Тошкентга сафар қилган. Россия делегацияси Ўзбекистон мудофаа вазири ўринбосари генерал Виктор Маҳмудов билан учрашишни режалаштирган.

Хабарларга кўра, Тошкентдаги учрашувлар чоғида Россия ва Ўзбекистон ўртасида ҳарбий ҳамкорликни ривожлантириш ва қуруқликдаги қўшинлар юзланаётган муаммоларни бартараф этиш масалалари муҳокама қилинади.