Россия фуқаролигини олиш осонлашди

Президент Дмитрий Медведев Россия фуқаролигини олиш жараёнини осонлаштирувчи қонунни имзолади.

Россиянинг “Ватандошларни кўчиришга кўмак” дастури доирасида Россия фуқаролиги олиш учун бу давлат ҳудудида доимий тарзда беш йил яшаш шарт эмас. Эндиликда Россия фуқаролигини олиш учун бу давлат ҳудудида турар жойда рўйхатга олингани, даромаднинг қонуний манбаси ҳамда рус тилини билишнинг ўзи кифоя.