ЕИ кузатувчилари назоратни бошлади

ЕИ кузатувчилари Грузиянинг айирмачи ўлкалари - Жанубий Осетия ва Абхазия атрофида Россия томонидан ташкил этилган буфер зонани назорат қила бошлади.

Бу ҳақда маълум қилган ЕИ миссияси матбуот котибининг таъкидича, Россия назорат пунктлари ҳануз ушбу ҳудудда қолмоқда, уларнинг белгиланган муддатда чиқарилиши ҳам даргумон қолмоқда.

ЕИ кузатувчилари Грузиядаги ўз миссиясини 1 октябрь куни бошлаган эди. Россия ва Грузия ўртасида эришилган тинчлик келишувига мувофиқ расмий Москва 10 октябрга қадар қўшинларини Грузиядан чиқаришга ваъда берган.