“Ал-Қоида”га алоқадорлар ҳибсга олинди

АҚШнинг Ироқдаги қўшинлари қўмондонлиги “Ал-Қоида” ҳаракатига алоқадорликда гумон қилинган 18 киши ҳибсга олинганини эълон қилди.

Ҳарбийларнинг билдиришича, жангариларни ҳибсга олиш амалиётлари пайшанба ва жума кунлари Киркук шаҳри атрофида амалга оширилган. Ҳибсга олинган жангариларнинг аксари ўз ҳудудида халқаро кучларга қарши ҳужум уюштирганликда айбланмоқда.