4 октябр куни Полша ҳарбийлари Ироқдаги миссиясини тугатди.

Ироқ жанубида жойлашган Диваниядаги ҳарбий базада бўлиб ўтган тантанали маросимда 900 нафар полшалик ҳарбий қатнашди. Датлаб Ироқдаги Полша ҳарбийлари сони икки ярим минг аскардан иборат эди. Кейинчалик улар сони камайтирилди. Беш йиллик Ироқ миссияси давомида 21 нафар поляк аскари ҳалок бўлди. Ироқдаги Полша қўшинлари қўмондони Андрзей Малиновский йил охирига қадар Полшанинг барча ҳарбийси Ироқдан олиб чиқилишини айтди. Диванияда ҳавфсизликни таъминлаш вазифасини АҚШ ҳарбийлари июль ойида Ироқ кучларига топширган эди.