Жанубий Осетияда автомобилга ўрнатилган бомба портлаши натижасида Россия армиясининг юқори лавозимли офицери ва саккиз ҳарбий халок бўлди.

Россия армияси матбуот котиби Иран Конашенков ўлганлар орасида Жанубий Осетия можаро зонасидаги Россия қўшинлари штаби бошлиғи полковник Иван Петрик ҳам борлигини тасдиқлади. Жанубий Осетия Ички ишлар вазири Михаил Мендзаевга кўра, портлаш оқибатида россиялик саккиз ҳарбийдан ташқари тинч аҳолидан яна уч фуқаро халок бўлган. Россия Мудофаа вазирлиги мазкур ҳужумни минтақада тинчлик ўртатиш йўлидаги уринишга путур етказиш мақсадида амалга оширилган “террорчилик акти” деб атади.
Айни пайтда Тбилиси расмийлари ҳужумга Грузия Ички ишлар вазирилиги алоқадор, деган иддаони кескин рад қилиб, уни Россия кучларини Грузиядан олиб чиқмаслик мақсадида амалга оширилган провокация, деб атади.