Латвия президенти Тошкентга келди

Латвия президенти Валдис Затлерс Тошкентда Ўзбекистон президенти Ислом Каримов билан учрашди.

Хабарларга кўра, президентлар учрашуви чоғида икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш масалалари, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик муаммолар муҳокама қилинган.

“Учрашув чоғида президентлар томонларнинг қарашлари бир-биридан фарқ қилувчи масалалар ҳақида ҳам суҳбатлашди. Президентларнинг бир неча соат давом этган учрашуви очиқ ва дўстона тарзда бўлиб ўтди”,- деди Латвия президенти маслаҳатчиси Андрес Пельш “Озодлик” радиосига.

Шунингдек, Латвия президентининг ташрифи доирасида икки давлат ишбилармон доираларининг бизнес форуми бўлиб ўтди.