Самолёт мажбуран қўндирилди

Эрон давлат телевидениеси тарқатган маълумотга кўра, Эрон ҳаво ҳудудига учиб кирган Венгрияга тегишли самолёт мамлакат аэропортларидан бирига мажбуран қўндирилган.

Шунингдек, Эрон телевидениесининг таъкидича, мазкур самолётда АҚШ ҳарбийлари бўлмаган.

Бундан бироз аввал Эроннинг бошқа бир ахборот агентлиги АҚШ ҳарбий самолёти Эрон ҳаво ҳудудига учиб киргани тўғрисида хабар тарқатган этди. Бироқ Пентагон бу хабарни кескин рад этганди.