Журналист хотирасига митинг

Москванинг Новопушкинский хиёбонида журналист Анна Политковская хотирасига бағишлаб митинг ўтказилди.

Расмий Москва сиёсати танқидчиси Анна Политковская бундан икки йил аввал, 7 октябрь куни Москвада номаълум шахс томонидан отиб кетилганди.

Камида 300га яқин киши иштирок этган митинг қатнашчилари журналист қотиллари устидан очиқ суд ўтказилишини талаб қилди.

“Иш судга оширилганига қарамай, қотиллик ташкилотчилари ҳануз озодликда қолмоқда. Айрим раҳбарлар иш ниҳоясига етди, деб бизни ишонтирмоқчи. Бизни алдашга йўл қўймаймиз. Қотиллик ташкилотчилари ва ижрочиси озодликда қолар экан, Анна иши давом эттирилади”,- деди “Новая газета” бош муҳаррири Дмитрий Мурадов.