АҚШ мудофаа вазири Косово ва Македонияга сафар қилди

Роберт Гейтс Косово февраль ойида Сербиядан ўз мустақиллигини эълон қилгандан буён бу ерга илк бор сафар қилаётган юқори лавозимли АҚШ расмийсидир.

Роберт Гейтс куннинг биринчи ярмида Косово ҳукумати расмийлари ва мазкур ўлкага сафарбар қилинган америкалик ҳарбийлар билан учрашди.
9-10 октябрь кунлари эса Роберт Гейтс Венгрияга сафар қилиб, бу ерда НАТОга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари йиғилишида иштирок этади.