Жаҳон банки Ўзбекистонга 68 миллион доллар қарз берди

“Интерфакс” ахборот агентлиги бу ҳақдаги ҳужжат Ўзбекистон молия вазири Рустам Азимов ва Жаҳон банкининг минтақадаги вакили Лоуп Брефорт томонидан имзолангани ҳақида хабар берди.

Жаҳон банки томонидан берилаётган пуллар Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ривожи, жумладан, экин ерлари ҳосилдорлиги ва самарадорлигини ошириш, суғориш ва дренаж тизимларини такомиллаштириш ҳамда фермер хўжаликлари фаолиятини янада ривожлантириш каби ишларга сарфланади.

Маълум бўлишича, 1995 йилдан буён Жаҳон банки Ўзбекистонда амалга оширилаётган лойиҳалар учун жами 722 миллион доллар ажратган.