Толибларнинг қирқдан ортиқ жангариси ўлдирилди

Афғонистон расмийлари мамлакат жанубида “Толибон” жангарилари ва ҳукумат кучлари ўртасидаги тўқнашувда 40дан ортиқ жангари ўлдирилганини билдирди.

Афғон расмийларининг айтишича, жангарилар Ҳилманд вилоятининг Лашкаргоҳ шаҳарчаси яқиндаги ҳукумат кучлари базасига ҳужум қилган.
Жанг ярим тунда бошланиб, уч соат давом этган. Жанг давомида НАТО кучлари толибларга қарши ҳаводан зарба берган.

Жангарилар талафотлари ёхуд афғон кучларидан ҳеч ким ҳалок бўлмаганига оид хабарлар мустақил манбалардан тасдиқлангани йўқ.