Чеченистонда зилзилада 13 киши ўлди

Чеченистонда рўй берган зилзилада 13 киши ҳалок бўлди. Шанба куни рўй берган ер силкинишида юздан ортиқ одам жароҳатланди, ҳозир қутқарув ишлари давом этмоқда.

АҚШ Геология тадқиқот марказининг билдиришича, маркази Грозний шаҳридан 40 километр шарқда бўлган зилзила кучи 5,3 баллни ташкил этган.

Зилзилага қарамай, якшанба куни Чеченистонда парламент сайлови ўтказилди. Республика президенти Рамзан Қодиров овоз беришда сайловчиларнинг 100 фоизи қатнашишига шубҳа қилмаслигини таъкидлади.