Теҳронда халқаро анжуман иш бошлади

Теҳронда Ислом дини ва унинг ғояларига бағишланган халқаро анжуман иш бошлади.

Эрон собиқ президенти Муҳаммад Ҳотамий раҳнамолигида ўтказилаётган ушбу анжуманда БМТнинг собиқ бош котиби Кофи Аннан, бир қатор Европа давлатларининг собиқ президентлари ва диний уламолар иштирок этмоқда.