Покистон президенти Осиф Али Зардорий Хитойга сафар қилди

Хабарларга кўра, тўрт кунлик сафар давомида Покистон президенти Хитой расмийлари билан музокаралар ўтказади. Глобал молия тизимидаги инқироз ушбу музокаралар диққат марказида бўлиши кутилмоқда.

Кузатувчилар таъкидича, Покистон раҳбари молиявий тизимдаги инқирозни бартараф этишда расмий Пекиндан ёрдам сўраши мумкин.

Глобал молия тизимидаги инқирознинг Покистон иқтисодига ҳам жиддий таъсир этгани айтилмоқда.