АҚШ насронийларга ҳужумни қоралади

АҚШ Ироқ шимолида истиқомат қилувчи насронийларга қарши ҳужумларни кескин қоралади.

АҚШнинг Ироқдаги элчихонаси эълон қилган баёнотда бу каби ҳужумлар ортида Ироқдаги демократик ислоҳотларга путур етказишга уринаётган террорчи гуруҳлар тургани қайд этилган.

Ўтган ҳафта мобайнида Ироқнинг Мосул шаҳрида насронийларга қарши уюштирилган ҳужумларда 11 киши нобуд бўлган эди. Минглаб киши эса турар жойларини ташлаб кетишга мажбур бўлди.

Мамлакат бош вазири Нурий ал-Маликий Мосулдаги насронийларни ҳимоя қилиш бўйича тезкор чоралар кўриш ва сунний жангарилар амалга оширгани айтилаётган ҳужумлар юзасидан тергов ўтказишни буюрди.