Осиё ва Европа фонд биржалари 17 октябр кунги савдоларни ўсиш билан бошлади.

Япония фонд биржасининг асосий кўрсатқичи Nikkei индекси эрталабки савдоларда бир ярим фоизга қимматлади.
Париж, Лондон ва Франкфуртдаги савдоларда ҳам қимматбаҳо қоғозлар нарҳи қимматлади.
Пайшанба куни эса АҚШ молия бозорининг асосий кўрсаткичи Доу Жонс индекси қарийб тўрт фоизга кўтарилган эди.
Бироқ кузатувчиларнинг таъкидича, фонд биржаларида ўсиш кузатилганига қарамай, сармоядорларнинг глобал молия тизимига бўлган ишончсизлиги ҳануз сақланиб қолмоқда.
Бугун АҚШ президенти Жорж Бушнинг молия тизимидаги инқирозни жиловлаш борасида расмий Вашингтон томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида қисқача маълумот бериши кутилмоқда.