Чеченистон пойтахти Грознийда Европанинг энг йирик масжиди фойдаланишга топширилди.

Масжиднинг очилиш маросимида Россия ҳукумати расмийлари, Чеченистон президенти Рамзон Қодиров ва бир қатори таниқли дин арбоблари иштирок этдилар.“Бу барча мусулмон умматиннинг фаҳридир. Масжиднинг барпо этилишидан бениҳоя баҳтли ва ҳурсандмиз”,-деди Чеченистон президенти.
Маълум бўлишича, бир вақтнинг ўзида масжидда 10 минг мусулмон намоз ўқиш имкониятига эга.