Расмий Вашингтон ва Бағдод америкалик ҳарбийларни келажакда Ироқда қолишига оид масалада келишувга эришди.

Мазкур келишув АҚШ ҳарбийларининг жорий йил якунида БМТ остидаги мандати тугагандан сўнг уларни Ироқда қолиши учун ҳуқуқий пойдевор яратиб беради.
Пентагон матбуот котиби Геофф Морел икки давлат ҳукуматлари мазкур келишув лойиҳасини кўриб чиқаётганликларини маълум қилди:“Таъкидлаганимдек, бу якуний ҳужжат эмас. Унга АҚШ ва Ироқ музокарачилари томонидан муҳокама этилган масалалар киритилган, албатта ушбу ҳужжат иккалла давлатда сиёсий мунозалар объектига айланади. Ҳозирда ушбу ҳужжат лойҳасини икки давлатнинг ижроя қўмиталари кўриб чиқмоқдалар”,-деди Пентагон матбуот котиби.