Афғонистоннинг Ҳирот шаҳрида халқаро кучлар базаси яқинида содир этилган портлашда беш аскар тан жароҳати олди.

Хабарларга кўра, худкуш шахс ўз машинасини италиялик ҳарбийлар жойлашган база яқинида портлатиб юборган. НАТО бошчилигидаги халқаро кучлар матбуот котибининг билдиришича, ушбу ҳужумда беш аскар тан жароҳати олган.