Финляндияда АҚШ ва Россия Қуролли кучлари штаб бошлиқларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Хабарларга кўра, АҚШ Қуролли кучлари штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раҳбари адмирал Майк Маллен россиялик ҳамкасби генерал Николай Макаров билан учрашувда икки давлат ўртасидаги алоқаларни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилган.
Россия ва Грузия ўртасида август ойида бўлиб ўтган ҳарбий можародан сўнг расмий Вашингтон ва Москва муносабатлари бир оз совуқлашган эди.