Свотда янги талофатлар

Покистоннинг Свот водийсида хавфсизлик кучлари ва жангарилар ўртасида рўй берган тўқнашувларда 11 киши нобуд бўлди.Маълум бўлишича, жангарилар сешанба куни тунда Кабал шаҳри яқинида хавфсизлик кучларининг беш ходимини ўлдириб кетган. Хавфсизлик кучлари ҳам ўз навбатида жангариларга қарши амалиётлар ўтказган. Оқибатда беш жангари ва қўпорувчилик ҳаракати содир этишни режалаштирган шахс ўлдирилган.
Сўнгги пайтда Покистоннинг Свот водийсида “Толибон” ҳаракатига алоқаси бор жангариларнинг анча фаоллашгани кузатилмоқда.