Бугун Брюсселда Грузиянинг Россия билан ҳарбий можаросидан сўнг бу давлатга иқтисодий кўмак кўрсатиш мавзуида халқаро анжуман иш бошлади.

БМТ ва Жаҳон банки мутахассисларининг таъкидича, Грузия инфратузулмаларини қайта тиклаш ва иқтисодини қайта жонлантириш учун келаси уч йил ичида 3 миллиард 25 миллион доллар керак бўлади.
Европа комиссияси президенти Хосе Мануэл Баррузо анжуман иштирокчиларига Грузияга кўмак кўрсатиш маънавий мажбурият экани ҳамда бу давлатга ёрдам беришдан ЕИ манфаатдор эканини билдириб мана бундай деди:“ЕИ можародан сўнг Грузияни қайта тиклаш ишларига келаси уч йил ичида 500 миллион евро ёрдам пули ажратади”,-деди Хосе Мануэл Баррузо.
АҚШ ҳам Грузияга кўмак кўрсатиш мақсадида 1 миллиард доллар ажратишини маълум қилган эди.