Туркманистон 1 ноябрдан бошлаб Тожикистонга қайтадан электр қуввати етказиб беришни бошлайди.

“Озодлик” радиосининг тожик хизматига кўра, Туркманистон ноябр ва декабр ойилари давомида Тожикистонга 400 миллион киловатт электр энергия етказиб беради.
Шунингдек, маълум бўлишича, расмий Ашхобод 2012 йилга қадар ҳар йили қўшни Тожикистонга 1.2 миллиард киловват соат энергия етказиб беришга ваъда қилган. Тожикистон энергетика вазири Шерали Гулнинг билдиришича, Тожикистон томони электр қувватининг ҳар бир киловатт соати учун 0.03 доллардан тўлайди.