Туркияда давлат тўнтариши амалга оширишга уринганликда айбланаётган шахслар устидан маҳкама жараёни давом этмоқда.

Маҳкамага жами 86 киши тортилган, улар орасида собиқ ҳарбий офицерлар ва бир қатор таниқли шахслар бор. “Эргенекон” гуруҳига аъзо бўлган бу шахслар қоттилик ва қўпорувчилик ҳаракатлари ёрдамида мамлакатда сиёсий тартибсизлик келтириб чиқариб, ҳукмрон Адолат ва таррақиёт партиясини ҳокимиятдан ағдаришга уринганликда айбланмоқдалар.
20 октябр куни бошланган маҳкама жараёнининг бир неча ой давом этиши кутилмоқда