Сахаров мукофоти хитойликда кетди

Европа парламентининг фикр эркинлиги бўйича Сахаров номидаги нуфузли мукофоти хитойлик ҳуқуқ ҳимоячисига насиб этди.Расмий Пекиннинг огоҳлантиришига қарамай Европа парламенти Сахаров номидаги мукофотни ҳуқуқ фаоли Ху Цзяга беришга қарор қилди.“Сахаров мукофотини Ху Цзяга бериш қарори билан ЕИ Хитойдаги барча ҳуқуқ фаолларининг озодлик учун олиб бораётган курашини юқори баҳолайди”,-деди Европа парламенти президенти Ханс-Гери Поеттеринг.
Ху Цзя ўтган йили Европа парламентида Хитойда инсон ҳуқуқлари вазияти борасида чиқиш қилгандан сўнг, ўз ватанида ҳибсга олиниб уч йилга озодликдан маҳрум қилинган эди.
Айни пайтда расмий Пекин ҳам ҳуқуқ фаолининг мукофот билан тақдирланишини Хитой ички ишларига аралашиш, дея баҳолади.