Ўзаро айбловлар давом этмоқда

Грузия Россияни айирмачи Жанубий Осетия ҳудудига қўшимча ҳарбий киритганликда айблади.Тбилисида матбуот анжумани ўтказган Грузия Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шота Утиашвилининг таъкидича, сўнгги ҳафта давомида Россия Жанубий Осетияга қўшимча ҳарбий киритиб, расмий Тбилисига қарши провокация уюштиришни режалаштирмоқда.“Сўнгги икки ҳафта мобайнида Росия Жанубий Осетия ҳудудига қўшимча икки минг ҳарбий киритди. Улар Жава яқинидаги ҳарбий базага жойлаштирилди. Икки кун аввал қирққа яқин оғир ҳарбий техника, жумладан, танклар Тбилисидан 20 км узоқликда жойлашган Ахолгори пунктига жойлаштирилди”,-деди Шота Утиашвили.
Россия томони Грузия иддаоларини кескин рад этди.