Грузияга молиявий ëрдам ваъда қилинди

Европа тикланиш ва тараққиёт банки 2008 ва 2010 йиллар давомида Грузияга 975 миллион евро қийматида ёрдам кўрсатишга ваъда берди. Банкнинг бугун эълон қилинган баёнотида айтилишича, ажратилажак пулларнинг кўп қисми Россия билан август ойида рўй берган можародан сўнг Грузияга етказилган зарарни бартараф этишга ҳамда хорижлик сармоядорларнинг Грузияга бўлган ишончини қайта тиклашга сарфланади.
22 октябр куни Брюсселда учрашган донор давлатлар Грузия инфратузулмасини қайта тиклаш ишларига 4 миллиард доллар ажратишга келишиб олган эдилар.