ЕИ нинг қора рўйхати ўзгартирилди

Европа Олий суди ЕИ нинг мухолифатдаги Эрон “Халқи Мужоҳиддин” ташкилоти маблағини музлатиш тўғрисидаги қарорини бекор қилди. “Халқи Мужоҳиддин” ташкилоти 2002 йилда ЕИ томонидан террорчи ташкилотлар рўйхатига киритилган эди.
Европа Олий судининг хулосасида айтилишича, ЕИ мазкур ташкилотни бундан буёғига ҳам қора рўйхатда сақлаб қолиш борасида етарлича далиллар келтира олмаган.