АҚШ Покистондаги жангариларни нишонга олди

Покистон расмийларига кўра, АҚШнинг учувчисиз бошқариладиган самолёти ёрдамида амалга оширилган ҳаво зарбалари оқибатида 20га яқин киши нобуд бўлган.
Оммавий ахборот воситаларининг Покистон хавфсизлик хизматига таяниб ёзишича, ҳаво зарбаларида “Толибон” ҳаракатининг Жанубий Вазиристондаги истеҳкомларидан бири нишонга олинган. Маҳаллий расмийларнинг таъкидича, мазкур ҳаво зарбаларида Умар исмли “Толибон” ҳаракатининг дала қўмондони ҳам нобуд бўлган.
Ҳозирча АҚШ қўшинлари мазкур хабарга ўз муносабатини билдиргани йўқ.