Туркия Афғонистон қўшинларига кўмаклашади

Туркия ташқи ишлар вазири Али Бобожон расмий Анқара Афғонистон хавфсизлик кучлари малакасини оширишга ёрдамлашиш иштиёқида эканини маълум қилди.
Али Бобожоннинг билдиришича, Афғонистон президенти Ҳомид Карзай ва бир қатор расмийлар Туркия ҳукуматига мурожаат қилиб, афғонистонлик ҳарбийлар малакасини оширишда кўмаклашишни сўраган. “Туркиялик мутахассислар Афғонистон қўшинлари ва полиция ходимлари малакасини оширишга тайёр”,-дея қўшимча қилди Али Бобожон.
Ҳозирда 800га яқин туркиялик ҳарбий НАТО қўмондонлиги остида Афғонистонда хизмат қилмоқда.