АҚШ билан келишиш ваколати Маликийга берилди

Ироқ Вазирлар маҳкамаси АҚШ билан хавфсизлик шартномаси юзасидан музокараларни қайта бошлаш ваколатини мамлакат бош вазири Нурий ал-Маликийга берди.

Бу ҳақда Ироқ ҳукумати матбуот котиби Али ал-Даббаҳ маълум қилди. Унга кўра, турли партиялар таклиф қилган тузатишлар шартнома лойиҳасига киритилгандан сўнг Вазирлар маҳкамаси бош вазирга музокараларни бошлашга рухсат бурган.

Нурий ал-Маликий хавфсизлик шартномаси лойиҳасига киритилган ўзгартишларни “муҳим”, дея таърифлади.

АҚШ ҳукумати ўз навбатида америкалик ҳарбийларнинг 2011 йилгача Ироқ ҳудудида қолишга имконият берувчи ушбу хафвсизлик шартномаси борасида музокараларни қайта бошлашга иштиёқ билдиргани йўқ.