Покистонда кучли зилзила рўй берди

Покистон жануби-ғарбида рўй берган кучли зилзила оқибатида камида 150 киши нобуд бўлди.

Покистон расмийларига кўра, зилзила кучи Рихтер ўлчови бўйича 6.4 баллни ташкил этган. Балужистон вилоятининг Зиёрат шаҳри атрофидаги ҳудудда минглаб хонадон вайрон бўлган.

“15 минга яқин фуқаро жабр кўриб, бир ярим минг хонадон вайрон бўлди. 150дан зиёд фуқаро нобуд бўлди, жароҳатланганларнинг сони номаълум. Биз ҳозирда палаткалар, озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармонга муҳтожмиз. Тиббиёт ходимларига ҳам муҳтожлик сезмоқдамиз”,-дейди Балужистон вилояти ўрмон ҳўжалиги вазири Абдул Самад Охунзода.