Сурия-АҚШ муносабатлари совуқлашмоқда

АҚШнинг Дамашқдаги элчихонаси ноъмалум муддатга ёпилиши мумкинлиги тўғрисида баёнот тарқатди.

Ўтган ҳафта якунида АҚШ ҳарбий вертолётлари Суриянинг Ироққа яқин чегара ҳудудидаги хонадонни ўққа тутгандан сўнг, Дамашқ ва Вашингтон муносабатлари анча совуқлашган эди.

Сурияга кўра, бу ҳаво зарбалари оқибатида тинч аҳоли вакилларидан саккиз киши нобуд бўлган. Бироқ ўз исмини ошкор қилишни истамаган АҚШ расмийси бу амалиётларда “Ал-Қоида” аъзоларидан бири нишонга олинганини маълум қилди.

28 октябр куни Сурия ҳукумати БМТ Хавфсизлик кенгашига мурожаат қилиб, АҚШнинг бу каби ҳуружларини олдини олишга чақирди.