Туркманистонда собиқ вазир озод қилинди

Турманистонда собиқ Миллий хавфсизлик вазири Сапармурод Сеидов қамоқдан озод қилинди.

“Озодлик” радиосининг туркман хизмати тарқатган маълумотга кўра, 66 ёшли Сеидов 26 октябр куни озод этилган.

Сапармурод Сеидов 2003 йилда Турманистоннинг собиқ президенти Сапармурод Ниёзовга суиқасд уюштирганликда айбдор деб топилиб, олти йилга озодликдан маҳрум қилинган эди.

Сеидов 1992-1996 йиллар давомида Туркманистон Миллий хавфсизлик қўмитасига раҳбарлик қилган.