Дамашқдаги АҚШ элчихонаси номаълум муддатга ëпилди

АҚШнинг Дамашқдаги элчихонаси Америка кучлари ўтган ҳафта охирида Сурия ҳудудига уюштирган ҳужум атрофидаги эҳтирослар авжига чиқаётгани боис, пайшанба куни ишламаслигини эълон қилди.

Сурия ҳукумати пайшанба куни Дамашқда аксил-америка намойишини ўтказишга рухсат берди.

Элчихона, “хавфсизликка оид вазият таранглашаётгани боис” элчихона “номаълум муддатга ёпилиши мумкин”лигини баён қилди. Баёнот шунингдек, АҚШ фуқароларини ўз хавфсизлигига оид чораларни кўришга чақиради.

Расмий Дамашқ якшанба куни ал-Суккари қишлоғига қилиган ҳаво ҳужуми оқибатида саккиз киши ҳалок бўлганини таъкидламоқда.

Вашингтон ҳужумни расман тан олгани йўқ, лекин АҚШ ҳукуматининг исми ошкор этилмаган расмийси ҳаво ҳужуми Ал-Қайданинг нуфузли аъзосига қарши уюштирилганини маълум қилди.

Сешанба куни Сурия БМТ Хавфсизлик кенгашига мурожаат қилиб, Қўшма Шататларнинг Сурия ҳудудига келажакда яна ҳужум қилиш эҳтимоли тўхтатилишини сўради.