Бишкекда минтақавий форум бошланди

Қирғизистон пойтахти Бишкекда бугун ниҳоясига етадиган форум қамоқхонадаги маҳбусларнинг тиббий хизматлардан фойдалана олиши муаммолари ҳамда уларни ҳал қилиш йўлларига бағишланди.

Мазкур масала муҳокамасига Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Россия ва Туркманистон аҳлоқ тузатиш тизими ходимлари, ноҳукумат ва халқаро ташкилотлар вакиллари, тегишли вазирлик ва муассасалар раҳбарлари йиғилдилар.

Анжуман доирасида аҳлоқ тузатиш тизимида кенг тарқалган касалликлар бўйича маълумотлар, шунингдек, қамоқхоналарда касалликлар ва гиёҳвандликнинг олдини олиш дастурлари ҳақида маълумотлар баён қилинди.