Қаддафи Москвада

Ливия президенти Муаммар Қаддафи Москвага сафар қилди.

Хабарларга кўра, Қадаффи Москвада Россия ҳукумати расмийлари билан учрашиб, икки давлат ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилади.

"Коммерсант daily" нашрининг ёзишича, Ливия ўз ҳудудида Россия ҳарбий денгиз флотини жойлаштиришга иштиёқ билдирмоқда.

2008 йилнинг апрель ойида Россия Ливиянинг тўрт ярим миллиард доллар қарзидан воз кечганини маълум қилган эди.

Бунинг эвазига эса Ливия ҳукумати Россия компаниялари билан кўп миллиард долларлик шартномалар имзолашга ваъда берган эди.