Туркия: курд жангариларига катта талофот етказилди

Туркия қўшинлари қўмондонлиги сўнгги ойлар давомида 120дан зиёд жангари Курдистон ишчилар партияси сафидан чиқанини маълум қилди.

Туркия армияси матбуот котиби генерал Метин Гуракнинг таъкидича, ҳукумат кучларининг Ироқ ҳудудида ўтказган ҳарбий амалиётлари натижасида Курдистон ишчилар партиясига катта талофот етказилган.

“Сўнгги ҳафта давомида Туркия ҳудудида ўтказилган амалиётларда олти нафа курд жангариси ўлдирилди”,-дея қўшимча қилди Метин Гурак.

Курдистон ишчилар партияси расмий Анқара томонидан терроризмни қўллаб-қувватловчи ташкилотлар рўйҳатига киритилган.